2024 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг кузатилмайдиган ҳажми 505 трлн сўмдан ошиб, ялпи ички маҳсулотнинг 34,8 фоизини ташкил этди. Яширин иқтисодиётнинг асосий қисми қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларига тўғри келади.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2024 йилда 6,5 фоизга ошиб, 115 миллиард долларга етганини маълум қилди. Якунланган йилда хорижий инвестиция 1,6 баробар ўсиб, 34,9 млрд долларни ташкил қилган, экспорт илк бор 27 млрд долларга чиққан.
Fitch Ratings Ўзбекистоннинг суверен рейтингини ВВ- даражасида қолдирди. Агентлик давлат қарзининг паст даражаси, ЯИМнинг юқори ўсиши ва ислоҳотлардаги тараққиётни қайд этди. Бу ЯИМ пастлиги, давлат бошқаруви заифлиги, лекин яхшиланаётгани, иқтисодиётда давлат улуши юқорилиги билан мувозанатлашади.
2024 йилнинг биринчи олти ойида ялпи ички маҳсулот 6,4 фоизга кўпайди. Бюджет даромадлари 113 трлн сўмга етиб, 14 фоизга ўсди. 1,6 млн аҳоли расмий банд бўлди, дейилади президент раислигидаги йиғилишда.
Жаҳон банки Ўзбекистонда 2024 йилда ЯИМ ўсиши прогнозини 5,5 фоиздан 5,3 фоизга қайта кўриб чиқди. ЖБ келтирган хавф-хатарлар орасида Россия ва Хитойда иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайиши, шунингдек, давлат корхоналари ҳамда банкларининг потенциал молиявий мажбуриятларининг ошиши киради.
Шавкат Мирзиёев 2024 йил иқтисодий комплекс раҳбарлари ва барча давлат корхоналари учун таннархни қисқартириш ва самарадорлик йили бўлишини таъкидлади. Президент ЯИМни камида 6 фоизга кўпайтириш, шунингдек, йирик тармоқларда таннархни 20 трлн сўмга камайтириш зарурлигини қайд этди.
Fitch Ratings агентлиги 2022 йилда Ўзбекистоннинг реал иқтисодий ўсиш суръати прогнозини 3,1% гача пасайтирди. Прогнозларга кўра, мамлакатда инфляция даражаси 2022 йилда ўртача 12,7% ни, 2023 йилда ўртача 11,6% ни ташкил қилиши кутилмоқда. Агентлик Ўзбекистон суверен кредит рейтингини ВВ- (барқарор кутилма) даражада баҳолаган.
2020 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми 580,2 трлн сўмни ташкил қилди. 2019 йил билан солиштирганда ўсиш 1,6% ни ташкил қилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг